Биринчи июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади. Нарх Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сонли қарорига мувофиқ оширилади.

Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда газ, свет ва бензин нархи оширилади

Табиий газнинг ( 1 м³ учун) нархи:

- ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун — 350 сўм;

- ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;

- иситиш тизими учун — 350 сўмдан ҳисобланади.

Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун):

I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм;

III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм;

IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, қарор билан 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланган.

Янгиликлар лентаси
0