Қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСолнечная электростанция
Солнечная электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчиларга қатор имтиёзлар берилди. Тегишли қонун президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

Қонунга мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбалари атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергиясидир.

Линии электропередач (ЛЭП) - Sputnik Ўзбекистон
Қандай қилиб электр ишлаб чиқаришни 2 баравар ошириш мумкин

Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Соҳада қурилмаларни ишлаб чиқариш, шунингдек, илмий-техникавий ҳамда инновацион жиҳатдан таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Фанлар академияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қуйидагилардан озод этилади:

•    қурилмаларни (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган)  ўрнатганлик учун ўн йил муддатга мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан;
•    давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил муддатга солиқнинг барча турларидан.

Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан, ер солиғидан озод этилади.

Аввалроқ энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Ўзбекистон 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқаришни 2 бараварга оширишни режалаштирганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0