14:56 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Узбекские солдаты на границе Узбекистана и Афганистана

Ўзбекистон ва Афғонистон" чегараолди савдо зонасини ишга туширди

AP Photo / Dimitri Messinis
Иқтисод
Ҳавола олиш
19410

Сурхондарё вилоятида афғонистонликлар сармояси асосида ташкил этилган 144 корхона фаолият юритмоқда. Улар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда ўз бизнесини муваффақиятли йўлга қўйган

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз туманида "Termiz kargo" экспорт марказида ташкил этилган "Ўзбекистон – Афғонистон" чегараолди савдо зонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди ЎзА.

Хабарда айтилишича, "Termiz kargo"даги павильонларда Афғонистон учун озиқ-овқат, енгил, чарм-пойабзал, фармацевтика, қурилиш, автомобилсозлик ва бошқа саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган уч юз турдан ортиқ тайёр маҳсулот кўргазмага қўйилган.

Шунингдек, вилоятда афғонистонликлар сармояси асосида ташкил этилган 144 корхона фаолият юритмоқда. Улар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда ўз бизнесини муваффақиятли йўлга қўйган.

2019-2020 йилларда афғонистонлик ишбилармонлар ҳамкорлигида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида тўғридан-тўғри инвестиция иштирокида умумий қиймати 30 миллион долларлик 14 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Термиз шаҳрида Афғонистон консуллиги ҳамда афғон фуқароларини ўқитиш бўйича таълим маркази фаолият юритади. Ихтисослаштирилган шифохонада қўшни мамлакат фуқаролари ўз соғликларини тиклашлари учун барча шарт-шароит мужассам қилинган. Афғонистонликлар учун соддалаштирилган визасиз тартиб жорий этилган.

Қобулга Ўзбекистон техникалари етказиб берилди >>>

Асосий мавзулар