21:15 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 27 мая провел совещание по вопросам запуска деятельности приемных по рассмотрению обращений предпринимателей.

Бош вазир қабулхоналари: тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ишга тушади

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Иқтисод
Ҳавола олиш
148220

Тадбиркор ва инвесторлар мурожаатларини ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга чинакам кўмак бериш мақсадида жорий йил 14 май куни Ўзбекистон президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши белгиланди. 

Йиғилишда мазкур қабулхоналар фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 

Президент Савдо-саноат палатаси раиси ва адлия вазири раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи тузиб, жойларда тадбиркорлар билан очиқ, амалий учрашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Аниқланган муаммоларнинг ҳудудга тааллуқлиси вилоят ҳокимига, республика даражасидагиси эса Бош вазирга берилиши, улар ҳафтада бир кун қабулхона масалалари билан шуғулланиши кўрсатиб ўтилди. 

Қайд этилганидек, қабулхоналар иши уч босқичда олиб борилади. Аввало, қабулхонада тасдиқланган кунлик жадвал асосида ҳокимликлар, Савдо-саноат палатаси, инвестиция бошқармаси, прокуратура, адлия, солиқ, қурилиш, кадастр, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари тадбиркорларни қабул қилади. 

Ўз ечимини топмаган мурожаатлар вилоят қабулхоналарига юборилади. Натижа бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасининг котибиятида Бизнес омбудсман, Савдо-саноат палатаси ва ваколатли идоралар иштирокида кўрилади.

Мурожаатлар шунда ҳам ўз ечимини топмаса, тадбиркорларни Бош вазирнинг шахсан ўзи қабул қилади. Бош вазир қабулхонаси мурожаатларни таҳлил қилиб, бу борада вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Президент Администрацияси ва Олий Мажлисга тадбиркорларга шароитларни янада яхшилаш бўйича таклифлар киритади. 

Хорижий инвесторларга кўмаклашиш Бош вазир қабулхоналарининг асосий вазифаларидан бири бўлади. Шу боис уларга хорижий тилларни биладиган ва инвесторлар билан ишлаш салоҳиятига эга кадрлар ишга олинади. Инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни мониторинг қилиш, инвесторларнинг турли идоралардаги муаммосини ҳал қилиб бериш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда секторлар ва давлат идоралари раҳбарлари тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиши, Халқ депутатлари кенгаши мажлисларида уларнинг бу борадаги фаолияти муҳокама қилиниши зарурлиги таъкидланди. 

Мурожаатларни кўриб чиқишда шаффофлик ва тезкорликни таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаатлар ҳаракатини назорат қилишнинг ягона электрон порталини жорий қилиш вазифаси юклатилди. 

Янги тизимнинг мазмуни ва моҳиятини тадбиркорларга етказиш, жумладан, қабулхоналар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш бўйича ҳам тавсиялар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар сўзга чиқди.

Асосий мавзулар