Бош прокуратура Caravan Group ресторанларининг сотувга қўйилишига изоҳ берди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗдание ташкентского управления Бюро принудительного исполнения
Здание ташкентского управления Бюро принудительного исполнения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида баҳоси 4 млрд сўм бўлган Chelsea ARMS, баҳоси 6 млрд. сўмлик - Cinara`s, бино иншоотлар хатланиб, 14.05.2019 йилда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ хабарига кўра, Caravan Group бино ва иншоотлари суд қарорига асосан савдога чиқарилган.

“Қарздор корхона раҳбарининг Бюро ходимлари ҳаракатларига эътироз билдириши ўринсиз. Мажбурий ижро Бюроси мазкур қарздор корхонага нисбатан ижро ҳаракатларини фақатгина суд қарори ижросини қатъий таъминлаш доирасида амалга оширмоқда”, - дейилган хабарда.

Хатда, хусусан, қарздор “Kreative Studio Caravan” МЧЖ,  “Protekt Konsalt” МЧЖ, “Caravan Group” МЧЖ ва “Karavan Art” МЧЖлардан АТ “Асакабанк” фойдасига жами 15,5 млрд. сўм, АТБ “Капитал банк” фойдасига 3,7 млрд. сўм ва давлат фойдасига 77,2 млн. сўм ундириш тўғрисидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг (20.11.2018, 16.01.2019, 28.01.2019 ва 05.03.2019) қарорлари санаб ўтилган.

"Шунингдек, Кредит қарздорлиги бўйича ундирувни жами баҳоси 21,6 млрд. сўмга тенг гаровда бўлган: Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси 253-уй, Яккасарой тумани А.Қаххор кўчаси 25-уй, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент мавзеси ҳамда Хўжакент ҚФЙ худудида жойлашган бино-иншоотларга қаратиш белгиланган”, - дейилган хабарда.

Ресторатор Узбекистана Тимур Мусин отказался развивать бизнес в стране - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли ўзбекистонлик тадбиркор мамлакатда бизнесни ривожлантиришдан бош тортди

Хабарда айтилишига кўра, тадбиркорга ижро ҳужжатларини бажариш учун 15 кун муҳлат берилган. Ижро ҳужжатлари талаблари ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида баҳоси 4 млрд сўм бўлган Chelsea ARMS, баҳоси 6 млрд. сўмлик - Cinara`s, бино иншоотлар хатланиб, 14.05.2019 йилда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

Ушбу кўчмас мулкларнинг аукцион савдолари жорий йилнинг 13 ва 14 июнь кунлари ўтказилиши белгиланган. Ҳозирда суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Caravan Group ресторанлари асосчиси Тимур Мусин ўзининг ресторан бизнесини Қозоғистонга кўчиришга қарор қилганини ва Ўзбекистондан бизнес юритишда унга “президент ва тадбирларлар орасидаги қатлам” томонидан тўсиқлар қўйилаётгани ҳақида ўз фикрини билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0