03:20 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Премьер-министр РФ Д. Медведев

Медведев: мақсадимиз - Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд $ гача етказиш

© Sputnik / Екатерина Штукина
Иқтисод
Ҳавола олиш
248 0 0

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан бўлган музокаралар чоғида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид режаларни маълум қилди.

Урганч шаҳрида Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Медведев ўз чиқишида, хусусан, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш жадал суръатда ўсиб бораётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Биз савдо-иқтисодий, саноат, энергетика, маданий-гуманитар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ниятидамиз. Фақат ўтган йили мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ўсди — 4,5 миллиард долларга етди ва ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Биз олдимизга катта режаларни қўйдик – ушбу кўрсатгични яқин вақт мобайнида 10 миллиард долларгача етказиш. Ишончим комилки, буни уддасидан чиқамиз”, - дея таъкидлади Дмитрий Медведев.

Россия ҳукумати раиси Россиянинг Ўзбекистон билан бўлган савдо ўсиш кўрсатгичлари МДҲдаги энг юқориларидан бири эканлигини қўшимча қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Медведев нималарни муҳокама қилди

Урганчда бўлиб ўтган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия ўтган йилнинг октябр ойида, Россия ва Ўзбекистон президентлари музокаралари якунига кўра ташкил топган.

Асосий мавзулар