19:05 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Алексей Зубец

Долларни нима кутмоқда ва нега ҳамма олтин харид қилмоқда – эксперт фикри

CC0 / MiLaNa19 / Алексей Зубец
Иқтисод
Ҳавола олиш
551 0 0

Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти директори Алексей Зубец АҚШ валютаси ҳолати борасида сўз юритиб, нега кўпгина мамлакатлар олтин харид қилаётганини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти директори (Россия) Алексей Зубец долларни нима кутаётгани ва нега ҳамма олтин харид қилаётгани ҳақида ўз фикрларини Sputnik᾽ка билдириб ўтди.

Экспертнинг сўзларига кўра, кўпчилик иқтисодчилар 15 йил давомида доллар ва АҚШ иқтисодий инқирозини башорат қилиб келишмоқда. Шубҳасиз, бунга асослар мавжуд.

Бироқ АҚШ ўз навбатида жаҳон валютасини чиқаради ва бу уни жаҳон эмиссия марказига айлантиради.

“Энг яхши инвестиция – бу кўчмас мулк, ер ва бевосита олинган таълим. Булар ҳар қандай жаҳон иқтисодиётидаги инқирозга дош беради”, - деди Алексей Зубец Sputnik Тожикистон радиоэфирида.

Шунингдек, эксперт нега қатор марказий банклар олтин сотиб олаётганини тушунтирди. Қимматбаҳо металл бозор ўйинчилари томонидан инқироз ва доллар синиши ҳолатида ҳимоя воситаси сифатида кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, World Gold Council маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёдаги етакчи давлатга айланди. Республика 6,2 тонна қимматбаҳо металл сотишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткичда иккинчи ўрин Мўғулистон (3,4 тонна)га тегишли бўлса, учликни 1 тонна олтин сотган Тожикистон якунлаган.

Асосий мавзулар