23:13 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Шавкат Мирзиёев принял президента ЕБРР Сума Чакрабарти

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президентини қабул қилди

УзА
Иқтисод
Ҳавола олиш
57 0 0

Ўзбекистон презденти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши ташкил қилинади.  

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Ўзбекистон презденти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши ташкил қилинади. Бу ҳақида кеча 10 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти учрашувида маълум бўлди, ЎзА хабарига асосан.

Учрашувда Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини ва кредитларни ўзлаштиришни тезлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантиришга кўрсатилаётган кўмакни кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ЕТТБ раҳбари самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг суръати, кўлами ва амалий натижаларини юксак баҳолади.

Сума Чакрабарти Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон Республикаси билан кўп қиррали шерикликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва давом эттириш борасида қатъий эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бу ЕТТБ раҳбарининг сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонга амалга оширган учинчи ташрифидир. Ўтган йил октябрь ойида ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича стратегияси қабул қилинди.

ЕТТБ экспертлари кўмагида энергетика, банк ва молия соҳалари, капитал бозорини ривожлантириш ва мамлакатимизда рақобат муҳитини яхшилаш бўйича ислоҳотлар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда. 

Асосий мавзулар