08:18 26 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Узбекские черешни и виноград в Египте

Ўзбек узуми ва гилоси эндиликда Миср бозорларини забт этишни бошлайди

ИА "Дунё"
Иқтисод
Ҳавола олиш
26610

Ўзбeк узуми ва гилоси энди Миср бозорларида ҳам сотилади

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Ўзбeк узуми ва гилоси энди Миср бозорларида ҳам сотилади.

“Дунё” нашрининг маълум қилишича, бунга мамлакатнинг Қоҳирадаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ўсимлик карантини инспекцияси ва Миср қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг Марказий ўсимлик карантини бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик натижасида эришилган.

"Ўзбекистон заминида етиштирилган узум ва гилос маҳсулотларини Миср бозорига олиб киришга рухсат бериш бўйича қарор қабул қилингани ҳақида Сизни хабардор қилишдан мамнунмиз", дейилган Марказий ўсимлик карантини бошқармаси раҳбари Аҳмад ал-Аттарнинг мамлакатнинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспексияси бошлиғи Иброҳим Эргашевга йўллаган мактубида.

Куни кеча Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров вилоятда етиштирилган мевалар илк бор Англия ва Ҳиндистонга экспорт қилинганини халқаро инвестиция форумда маълум қилган эди. Наманган ҳокимининг сўзларига кўра, вилоятида 24 минг гектар мевали боғлар,9 минг гектар узумзорлар мавжуд. Ўтган йилнинг ўзида 750 минг тонна сабзавот, 250 минг тонна мева, 107 минг тонна узум етиштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Миср президентининг 2018 йил сентябрь ойида Тошкентга амалга оширган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилган эди. Ҳужжатда Ўзбекистондан ҳўл, қуритилган ва музлатилган мева ва сабзавотларни Миср бозорига экспорт қилиш учун карантин рухсатномасини олиш бўйича топшириқ берилган эди.

Асосий мавзулар