Мирзиёев Тўрақўрғон ИЭС қурилишини тезлаштиришни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаТуракурганская тепловая электростанция
Туракурганская тепловая электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси Наманган вилоятида қурилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон, Навоий, Тахиатош иссиқлик электр станцияларида олиб борилаётган қурилиш ва модернизация ишларини тезроқ якунлаб, бу йил фойдаланишга топшириш юзасидан топшириқлар берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Энергия для Ферганской долины - Sputnik Ўзбекистон
Водий аҳли учун энергия: Тўрақўрғон электростанцияси қандай қурилмоқда

Шунингдек, президент Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида замонавий буғ-газ қурилмаларини ўрнатиш кераклигини таъкидлади.

Хабарда давлат раҳбари энергия ресурслари ишлаб чиқарувчи, тақсимловчи ва етказиб берувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, углеводородлар қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлигини таъкидлагани қайд этилган.

Жорий йилда Ўзбекистон 2 миллиард 730 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобига нефть-газ соҳасида 16 та, 850 миллион доллар эвазига кимё тармоғида 17 та, 1 миллиард доллардан зиёд маблағ воситасида электр энергетикаси бўйича 28 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0