06:21 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Добыча природного урана на месторождении Хиагдинского рудного поля

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда уран қидириш билан шуғулланади

© Sputnik / Евгений Епанчинцев
Иқтисод
Ҳавола олиш
92 0 0

Ўзбекистон олдин хорижий инвесторларга бермаган қумли уран конларидан Франция компанияси билан биргаликда фойдаланади.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Франциянинг Orano Mining S.A компанияси Навоий вилоятида уран конларини қидириш ва қазиб олиш бўйича қўшма корхона ташкил қилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Ўзбекистон Давлат геология қўмитасига асосан.

"Orano ва Давлат Геология қўмитаси уран конларини қидириш ва уран қазиб олиш бўйича қўшма корхона ташкил қилади. Ушбу корхонани ташкил қилиш бўйича келишув лойиҳаси тайёрланди”, - деди Геология қўмитаси вакили.

Хабарда айтилишига кўра қўшма корхона июль ойининг охирига қадар ташкил қилинади.

Геология қўмитаси хабарига кўра қўшма корхона геология қидирув ишларини Навоий вилоятида жойлашган Шимолий ва Жанубий Женгельди ҳамда Янгиқудуқ конларида олиб боради. Ижобий натижага эришилган тақдирда – уран қазиб олиш ва уни сотиш билан шуғулланади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с главой Индии
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Қўшма корхона ташкил қилиш шартига кўра, унинг устав капитали 34,5 миллион долларни ташкил қилади. Ундан 51 % Orano улуши ва 49% Давлат Геология қўмитасининг улуши бўлади.Ушбу шартнома бўйича илк қадам ўтган йили Шавкат Мирзиёевнинг Францияга бўлган ташрифи давомида қўйилган эди.

Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси маълумотига кўра, республикада аниқланган уран заҳиралари миқдори 190 минг тоннани ташкил қилади. Ундан 140 минг тоннаси – қумлоқ уран конларидир, 47 – минг тоннаси қора сланец уран конлари. Қазиб олиш осонроқ бўлган қумлоқ уран конлари олдин хорижий сармоядорларга таклиф қилинмас эди. Ушбу конлар Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳуқуқига эга бўлга ягона корхона - Навоий тоғ-металлургия комбинати заҳиралари таркибига киради.  

Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС
Пресс-служба президента Украины

Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон ҳукумати хорижий сармоядорларни қора сланецли уран конларидан уран қазиб олишга чорлашга ҳаракат қилди, лекин муваффақиятга эриша олмади. Бундай уран қазиб олиш учун катта инвестициялар киртиш керак.

Айни дамда Ўзбекистон қазиб олинган барча уран рудасини экспортга юборади. Хусусан 2019 йил январида Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида уран етказиб бериш бўйича 200 млн долларлик шартнома имзоланган эди.

Маълумот учун, бугунги кунда дунёнинг фақат 16та мамлакатида уран заҳиралари аниқланган. Шунлардан бири Ўзбекистон. Энг йирик уран заҳиралари: Австралияда – 1,6 млн тонна,  Қозоғистонда – 745 минг тонна,  Канадада – 509 минг тонна, Россияда – 507 минг тонна.

Асосий мавзулар