08:34 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Налоги. Расчеты

Тошкентда энг кўп қарздорлик кимлар ҳиссасига тўғри келмоқда?

© NALOG
Иқтисод
Ҳавола олиш
402 0 0

Солиқчилар корхоналардан 487,6 млрд сўмдан зиёд солиқ қарзи ундиришган.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Энг кўп қарздорлик қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ қарзини ундиришга, солиқ қарздорлигини қисқартириш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида 1560 нафар якка тартибдаги тадбиркорнинг 21 млрд. сўм, 3 минг 250 нафар фуқаронинг 1,7 млрд. сўм солиқ қарзи ундирилди.

“Таҳлилларга кўра, бугунги кунда энг кўп қарздорлик қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида жойларда ўтказилган тадбирлар давомида 12 минг 765 та қарздор корхонанинг 487,6 млрд. сўмдан зиёд солиқ қарзи ундирилган бўлса, шундан 174,8 млрд. сўми айнан қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда”, - дейилади Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати хабарида.

Мисол учун, пойтахтнинг Чилонзор туманида рўйхатдан ўтган KOʻPRIKQURILISHBUTLASH корхонаси раҳбарларининг лоқайдлиги сабаб тўпланиб қолган 1,2 млрд. сўмлик солиқ қарзи мажбурий ундирувга қаратилиб, суд қарори асосида ундирилган.

Худди шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган “Тошкент иссиқлик маркази” давлат унитар корхонасининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзи ойлар давомида тўпланиб қолган. Туман давлат солиқ инспекциясининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, солиқ қарздорлиги бартараф этилмаган.

Пировардида 3,2 млрд сўмлик қарздорлик корхонанинг дебиторлари ҳисобидан инкассо топшириқномаси асосида ундириб олинган.

Асосий мавзулар