10:35 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Турбина самолета узбекских авиалиний

Аэропортлар Миллий авиакомпания тизимидан ноябрда чиқарилади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
274 0 0

Аэропортлар, "Ўзаэроавигация" ва "Uzbekistan Airways Technics" - 2019 йил охирига қадар Ўзбекистон ҳаво йўллари таркибидан чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 20 июн - Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни реструктуризация қилиш ушбу йилнинг ноябрь ойида якунланади. Унинг таркибидан барча аэропортлар чиқарилади ва уларни бошқариш учун алоҳида компания тайинланади, деб хабар қилмоқда РИА Новости компания вакили Умид Ҳусановга асосан.     

“Биз 2019 йил ноябрига қадар реструктуризацияни тўлиқ якунламоқчимиз. Ушбу жараённинг парвозлар хавфсизлиги ва авиакомпания фаолиятига салбий таъсир қилишини олдини олиш керак”, - деди Ҳусанов.

Компания вакилининг сўзларига кўра, қайта ташкиллаштириш доирасида самолётларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган Uzbekistan Airways Technics давлат корхонаси Маъсулияти чекланган жамиятга айлантирилади.

Шунингдек, МАКнинг "Ўзаэронавигация" корхонаси Транспорт вазирлиги ихтиёрига ўтади, бир марталик парвозларга рухсат бериш ҳуқуқи – ушбу вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳаво йўлларини қайта ташкил қилиш ҳақида фармон имзолаган эди. Унга кўра аэропортлар миллий авиакомпания таркибидан чиқарилиб Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти ташкил қилиниши керак.

Президент қароридан бироз олдин, 2018 йилнинг сентябрь ойида Жаҳон банки Ўзбекистон авиация соҳасини замонавийлаштириш бўйича ўз тавсияларини берган эди. Унга кўра, Ўзбекистон аэропортларининг инфраструктурасининг қимматлиши ва чекланган ўтказиш имкониятлари – соҳада рақобат ривожланишини чеклаб, йўловчилар учун чипталар қимматлигига сабаб бўлаётгани айтиб ўтилган эди.

Айни дамда Ўзбекистон Ҳаво йўллари 30та хорижий самолётлардан фойдаланмоқда. Улар ёрдамида миллий авиакомпания Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 20 та шаҳарларига парвозлар амалга оширмоқда. 2018 йилда Ўзбекистон Ҳаво йўллари йўловчилари сони 17 %га ошиб 3,17 миллион кишини ташкил қилди.

Асосий мавзулар