Мингдан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчалари тадбиркорларга аукцион орқали сотилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЗаправка автомобиля на одной из автозаправочных станций
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2024 йилга келиб углеводород хомашёси, шу жумладан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини 42,3 млрд метр кубга ва суюлтирилган газни 1,5 млн тоннага етказиши лозим.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзтрансгаз" - аҳолига газ етказиб берувчи ва экспорт қилувчи ягона ташкилотга айланади

Қарор билан нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика ишчи комиссияси тузилди.

Комиссия углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш, газ-транспорт тизимини модернизация қилиш чораларини кўради.

Энергетика вазирлигида нефть-газ тармоғини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бўйича лойиҳа офиси ташкил қилинади.

Қарор билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви тизими такомиллаштирилиб, самарали ташкилий тузилмаси шакллантирилди.

Унга кўра, “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидан чиқарилди.

“Ўзтрансгаз” АЖ устав капиталидаги давлат улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди ва унинг ҳудудий филиаллари негизида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ташкил қилинди.

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ нинг фермерларга хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тадбиркорларга аукцион орқали сотилади.

На автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон январь ойида бензин ишлаб чиқаришни неча фоизга қисқартирди?

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги ташкилотларнинг 13 та бозор, савдо ва чорвачилик комплекслари устав капиталидаги улушлари маҳаллий ҳокимликларга ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2024 йилга келиб углеводород хомашёси, шу жумладан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини 42,3 млрд метр кубга ва суюлтирилган газни 1,5 млн тоннага етказиши лозим.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз”АЖ томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

- 2019 йил якунидан молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларга мувофиқ тузилади ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилиб ташқи аудит ўтказилади;

- 2020 йил якунидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS)ни қўллайди ва ҳар чоракда молиявий ҳисобот эълон қилади.

2020 йил 1 июлгача:

- республика ташқарисига божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиқилган ускуналар уларни қайта олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно);

- “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тузилмасидаги корхоналар амалга оширадиган геологик қидирув ишлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

- 2020-2022 йилларда Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш дастури ишлаб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0