Мўғилистондан Ўзбекистонга гўшт олиб келиш йўлга қўйилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан Мўғилистонга қуруқ ва ҳўл меваларни, полиз, узум ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни йўлга қўйиш белгиланган.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ветеринария давлат қўмитаси “Монголия Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.

Узбекская валюта - сум  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда айрим маҳсулотларнинг акциз солиғи ставкаси оширилади

Унда Мўғилистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифлар баён этилган:

- Ўзбекистон Республикаси ҳамда Мўғилистон Республикаси ўртасида ҳаво йўллари ва бошқа транспорт коридорларини ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикасидан Мўғилистон Республикасига қуруқ ва ҳўл меваларни, полиз, узум ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни йўлга қўйиш;

- Мўғилистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда бошқа зарур турдаги хом-ашёларни олиб келишни ташкил этиш.

““Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Монголия Республикасига ҳаво йўллари коридорини бир ой муддатда ташкил этсин ҳамда маҳсулотларни ташиш ва ушбу давлатдан гўшт ва гўшт маҳсулотларини олиб келишда кўрсатиладиган хизматларни мақбул нархларда амалга оширсин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Лойиҳада айтилишича, транспорт вазирлиги Мўғилистонга маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек ушбу давлатдан гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда бошқа зарур турдаги хом-ашёларни бир ой муддатда махсус транспортлар орқали олиб келишни ташкил этилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ ва хўл мевалар, мева шарбатлари ҳамда бошқа маҳсулотларни Мўғилистонга экспорт қилувчи ва ушбу давлатдан гўшт олиб келувчи корхоналар рўйхати илова қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада 2020 йилдан сифати, ветеринария нуқтаи-назаридан кафолатланган гўштларни электрон маълумотлар базаси жорий қилиниши ҳақида хабар берилганди. 

Янгиликлар лентаси
0