Nasdaq ва NYSE Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантиришга ёрдам беради

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗдание Нью-йоркской фондовой биржи на Уолл-стрит (NYSE)
Здание Нью-йоркской фондовой биржи на Уолл-стрит (NYSE) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Американинг энг йирик биржалари Nasdaq ва NYSE Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантиришга ва халқаро даражага чиқишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. АҚШнингэнг йирик биржалари ҳисобланган Nasdaq ва NYSE Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантиришда техник ёрдам кўрсатишади, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон делегациясининг Амеркага бўлиб сафари вақтида Нью Йоркда Nasdaq раиси ўринбосари Мейер Фручер билан ва вице-президенти Джоел Казис билан музокаралар бўлиб ўтган.

“Америка биржаси вакиллари фонд бозорини кузатиш ва ўрганиш бўйича ақлли технологияларни жорий қилишда ва Ўзбекистон биржаларининг технологик потенциалини ривожлантиришда ёрдам беришни ваъда қилишди”, - деди ТИВ вакили.

Музокаралар натижасида “Тошкент” фонд биржаси ва Nasdaq оразаи ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатда ўзбекистон компанияларига халқаро қимматбаҳо қоғозлар бозорига чиқишига ёрдам бериш ҳам назарда тутилган.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Американинг энг эски биржаларидан бири бўлган Нью Йорк фонд биржасида (NYSE) ҳам бўлишди. Ушбу биржа вакиллари ҳам Ўзбекеистон фонд биржасини ривожлантиришда ва Ўзбекистон компаниялари акцияларининг америка фонд бозорига чиқишига ёрдам беришга тайёр эканликларини хабар қилишди.

Янгиликлар лентаси
0