21:34 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Аэропорт Ташкента

Швейцария компанияси Тошкентдаги янги аэропорт терминалини қуради

© https://www.uzairways.com
Иқтисод
Ҳавола олиш
14310

Янги терминалнинг лойиҳаси Ҳумо қуши шаклида ишлаб чиқарилган. Уни 2021 йил сентябрда якунлаш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда Mabetex Group таркибига кирувчи B&A Contractors SA ва IT Engineering SA компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда “Тошкент-Шарқий аэродром базаси асосида замонавий фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини қуриш” лойиҳаси доирасидаги “Терминал-2”ни барпо этишда ҳамкорликда иш олиб бориш, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш масаласида сўз юритилди.

“Хусусан, соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга тадбиркор ва ишбилармон доира вакиллари учун замонавий комплекс (Терминал-2)ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун шартнома имзоланди”, - дейилади компания хабарида.

Маълум қилинишича, янги терминалнинг лойиҳаси Ҳумо қуши шаклида ишлаб чиқарилган бўлиб, мутахассислар терминалнинг функционал мақсади, яратиладиган шароит ва қулайликларга алоҳида эътибор қаратишган.

Проект терминала форме мистической птицы Хумо
Проект терминала форме мистической птицы Хумо

Лойиҳада Терминал-2 биноси барча класс (VIP ва CIP)даги йўловчиларга хизмат кўрсатиши инобатга олинган.

2-терминал биноси уч қаватдан иборат. Иншоотнинг умумий залида ресторанлар, чакана савдо дўконлари ва маълумот пунктлари, авиакассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари ва бошқалар ўрин олган. Йўловчиларни кутиш залида Duty free дўконлари ва ресторанлари мавжуд.

Янги терминал халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий муҳандислик ва технологик ускуналар билан жиҳозланади: юкларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими, ўз-ўзини назорат қилиш пеш тахталари, текширишнинг махсус техник воситалари, махсус терминалларни бошқариш тизими, телескопик нарвонлар, самолётларнинг автотураргоҳ тизими, маълумот тахталари ва бошқалар.

Замонавий мажмуа қурилиши икки йил ичида амалга оширилади, уни 2021 йил сентябрда якунлаш режалаштирилган.

Асосий мавзулар