Ўзбекистонда 15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошади

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.
Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 15 августидан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошади. Бу "Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғриси"даги Ҳукумат қарорида назарда тутилган.

Қарор билан 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

пировард истеъмолчига автобензин ва дизель ёқилғисини сотишда акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда, чакана нарх:

  • АИ-80 русумдаги автобензин – бир литр учун 4500 сўм (ҳозирда бир литр учун 4000 сўм);
  • дизель ёқилғиси – бир литр учун 5400 сўм (ҳозирда бир литр учун 4800 сўм);
  • ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 5700 сўм (ҳозирда бир литр учун 4900 сўм);
  • АИ-91 русумли автобензинни биржа савдолари орқали сотишни амалга ошириш тартиби;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган шахсларнинг айрим тоифаларига автобензинни сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул  компенсациясини тўлаш суммаси 75000 сўм миқдорида (ҳозирда 66 700 сўм).

Ўзбекистонда қозоқ бензини пайдо бўладими – “Ўзбекнефтгаз” жавоби

Янгиликлар лентаси
0