Airbus 2019 йилда 900 та самолётга буюртма олди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишCамолет Airbus A320
Cамолет Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилнинг биринчи ярмида  Airbus компаниясининг соф даромади 2,4 баравар ўсиб - 1,2 млрд еврони ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Европанинг энг йирик авиация қурилиш концерни Airbus 2019 йилнинг биринчи ярмида соф даромадини 2,4 баравар оширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Airbus 2019 йил давомида ўз мижозларига 880 – 890 та тижорат самолётлари етказиб бериш учун буюртма олган. Ундан ташқари Airbus ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва космик аппаратлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади", - дейилган хабарда.    

2019 йилнинг биринчи ярмида Airbus умумий тушуми 24 %га ошиб – 30,86 млрд. еврони ташкил қилди, акциялар даромади эса 0,64 евродан 1,54 еврогача ўсди.

Вертолет Écureuil - Sputnik Ўзбекистон
Франциянинг Airbus компанияси Ўзбекистонга "Олмахон" номли вертолётларни етказиб беради

2019 йилнинг 2 кварталида компаниянинг соф даромади 2,4 баравар ошди. Компания буни биринчи навбатда молиявий инструментларнинг самарали қўлланиши ва солиқ ставкасининг туширилишида – деб баҳоламоқда.

Маълумот учун, дунёда фақат 14та мамлакат самолётлар ишлаб чиқаради. Энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчи компаниялар қуйидагилар ҳисобланади:  Airbus – йилига ўртача 900 та, Boeing – 700 та, Embrarer – 100та,  ATR – 75та, Bombardier – 55 та, ОАК (Россия) – 40 та самолёт ишлаб чиқаради.  

Boeing компанияси даромади ўтган йилда содир бўлган воқеалардан сўнг кескин тушиб кетган эди. Хусусан, Boeing 737 Max самолётлари ичида ўрнатилган яширин дастур 2та самолёт қулашига олиб келган ва ушбу турдаги самолётлар парвози бутун дунёда таъқиқлаб қўйилган эди. Бу йил парижда бўлиб ўтган дунёдаги энг йирик авиация кўргазмасида ҳам Boeing компанияси билан тузилган шартномалар сони Airbusга нисбатан $ 10 миллиардга кам бўлди.  

Янгиликлар лентаси
0