09:21 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Крупные платежные системы ограничили переводы в страны ЦА

Мигрантлар пул жўнатмалари “экспорт” ҳисобланадими?

© regnum.ru
Иқтисод
Ҳавола олиш
284 0 0

Мигрантлар пул жўнатмалари “хизматлар экспорти”га кирмайди – Статистика қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси Ўзбекистонга меҳнат мигрантлари томонидан хорижий давлатларидан юборилаётган пул жўнатмалари Ўзбекистон тўлов балансида қандай ҳисобланишини тушунтириб берди.

Sputnik мухбирининг – Нега мигрантлар пул жўнатмалари ўзбекистон Ташқи савдо айланмасида акс этмаган? Ушбу пуллани “хизматлар экспорти” тоифасига қўшса бўладими? - деган саволига қуйидаги жавобни олдик. 

Ўзбекистонда Стастистик маълумотлар БМТ, ХВЖ ва ЖСТ томонидан ишлаб чиқилган халқаро статистика нормаларига (РСМТУ-2010) мувофиқ равишда жамланади.

Шунингдек, жамланган статистик маълумотлар халқаро ҳамжамиятда қабул қилинган “Тўлов баланси ва инвестицион позиция йўриқномаси (РПБ-6)га мувофиқ.

Ўша “РПБ-6”да белгиланишига кўра, хориждан Ўзбекистонда юборилган маблағлар – хизматлар экспортига кирмайди ва “Шахсий трансфертлар” сифатида қайд этилади.

Трансфертлар –иқтисодий бойликларни бир томондан иккинчи томонга текинга жўнатишни назарда тутади.

Ўзбекистонда Трансфертлар Марказий Банк томонидан эълон қилинадиган, “Ўзбекистон Тўлов балансининг” “Шахсий трансфертлар” бўлимида қайд этилади, - дейилган Статистика қўмитаси жавобида.

Марказий банк статистик маълумотларида қайд этилишга кўра, хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга юборилган трансфертлар миқдори қуйидагича: 2016 йилда – 3, 041 млрд. $, 2017 йилда – 4, 172 млрд. $ 2018 йилда – 4,217 млрд. $.  2019 йилнинг 1 кварталида – 956 млн. $.

Асосий мавзулар