18:32 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Мирзиёев Беларуснинг етакчи инновацион компанияларини Ўзбекистонга чақирди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
239 0 0

Президент Шавкат Мирзиёев Беларусьдаги юқори технологиялар парки резидентлари имкониятларини Ўзбекистонда тақдим этиш таклифини илгари сурди

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазири Сергей Румас ҳамроҳлигида "Беларусь" юқори технологиялар парки фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.

Ушбу парк 2005 йилда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга қулай муҳит яратиш, шу орқали мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташкил этилган. 2014 йилда унга қатор имтиёзлар берилиб, фаолият йўналишлари кенгайтирилган.  

Бугунги кунда "Беларусь" ЮТП дастурлаш, ахборот технологиялари, иқтисодиёт тармоқлари учун инновацион ечимлар, консалтинг ва бошқа йўналишларда етакчи марказлардан бирига айланган. Бу ерда ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларнинг 90 фоиздан зиёди экспорт қилинмоқда, 67 мамлакат компаниялари уларнинг буюртмачилари ҳисобланади. 

Ўзбекистон раҳбарига юқори технологиялар паркида банк-молия, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, экология ва бошқа соҳалар учун яратилган инновацион ечим ва ишланмалар ҳақида маълумот берилди.

Мирзиёев мазкур технопарк резидентлари имкониятларининг Ўзбекистонда тақдимотини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Технологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш бўйича алоқаларни кенгайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Шу билан Ўзбекистон президентининг Беларусьга расмий ташрифи ниҳоясига етди. ДМирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Асосий мавзулар