16:21 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Выращивание риса

Ўзбекистонда янги усулда шоли етиштирилади

© Sputnik / Виталий Тимкив
Иқтисод
Ҳавола олиш
263 0 0

Янги технология орқали ҳосилдорлик ошиши, вегетация даври қисқариши, 70-75 фоизгача уруғдан иқтисод қилиниши, 20-25 фоизгача сувдан унумли фойдаланишга эришилади.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Tong Yang Moolsang компаниясининг замонавий машиналари ёрдамида шолини кўчат усулида етиштириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилди.

Янги технология орқали ҳосилдорлик ошиши, вегетация даври қисқариши, 70-75 фоизгача уруғдан иқтисод қилиниши, 20-25 фоизгача сувдан унумли фойдаланишга эришилади.

Айни пайтда Кореядан “TYM” (Tong Yang Moolsang) компаниясининг қўлда итариб, шунингдек, RF-48 ва устига миниб бошқариладиган РRO600V русумли кўчат экиш машиналари келтирилиб, шоли етиштириш технологиясини механизациялаш йўли билан такомиллаштириш ва юқори ҳосил олишга қаратилган эксперемент олиб борилмоқда.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Маъсуд Сатторовнинг билдиришича, ҳозирги тажрибада 1 гектар майдонга ўртача 12 соат ичида шоли экилаётган бўлса, эндиликда қўлда бошқариладиган машиналар ёрдамида 1,5-2 гектаргача, миниб бошқариладиган машиналарда эса ўртача 7-8 гектаргача майдонда шоли экиб, юқори самарадорликка эришилиши кутилмоқда.

“Шолини кўчат усули билан етиштириш анъанавий уруғдан экиб етиштириш усулга қараганда кўп жиҳатдан афзалликлари мавжуд. Ҳозирги пайтда ер юзида шоли ҳосилининг 95 фоизидан ортиғи фақат кўчат усулида етиштирилмоқда”, - дея қайд этди у.

Жорий йилда республика бўйича жами 114 минг гектарга шоли экиш режалаштирилган, шундан 57,9 минг гектари асосий экин сифатида ва 56,1 минг гектар ғалладан бўшаган майдонларни ташкил этади.

Асосий мавзулар