15:44 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

UzAuto Motors сентябрь охирига қадар автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан
Иқтисод
Ҳавола олиш
379 0 0

Харидорларга тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таъминланади.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. UzAuto Motors профилактика ишлари туфайли автомобиль ишлаб чиқаришни 2019 йилнинг 23 сентябрига қадар тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Тасдиқланган иш режасига мувофиқ, 2019 йилнинг 26 августидан бошлаб UzAuto Motors АЖ заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошланади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар доирасида технологик асосий ва ёрдамчи ускуналарни модернизация қилиш ҳамда коммунал хўжалиги ва муҳандислик- коммуникацион тармоқларга техник хизмат кўрсатилади, шунингдек, корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилади.

Хабарда харидорларга тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таъминланишини қайд этилган.

Шунингдек, режалаштирилган профилактика ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.

Асосий мавзулар