Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув нархи ошади

CC0 / pixabay / Кран
Кран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 24 августдан бошлаб совуқ сув ва оқова сув (канализация) нархи оширилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида 24 августдан бошлаб совуқ сув ва оқова сув (канализация) нархи оширилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК хабар қилмоқда.

Холодная вода из крана - Sputnik Ўзбекистон
Совуқ сувнинг нархи кейинроқ кўтарилади

Янги нархга кўра бир куб метр совуқ сув 310 сўм + 100 сўм махсус устамани ташкил қилади. Ҳозирда ушбу қиймат 280 сўм + 100 сўмни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, канализация нархи бир куб метр учун 250 сўм + 100 сўмни (ҳозир 235 сўм + 100 сўм) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 15 августдан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ошиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0