14:47 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Таможенный пост

Янги Божхона кодекси муҳокамага қўйилди – асосий ўзгаришлар

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF
Иқтисод
Ҳавола олиш
22710

Давлат божхона қўмитаси янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳасини тайёрлади. Амалдаги Божхона кодекси 2016 йил 20 январда тасдиқланган.

Янги кодекс лойиҳаси ҳажми жиҳатидан анча ихчамлаштирилган ва такомиллаштирилган: хусусан янги лойиҳа 9 бўлим, 35-боб, 296 моддадан иборат (амалдаги кодекс 12 бўлим, 59 та боб, 412 модда).  

Янги кодексда божхона процедуралари 15 та этиб белгиланган. Янги таҳрирда “Вақтинча сақлаш” божхона режими йўқ, вақтинча олиб чиқиш ва олиб кириш божхона режимлари битта процедура “вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш);” этиб ёзилган. Шунингдек, янгилик сифатида “Махсус божхона процедураси” киритилган.

Янги кодексда божхона назорати шаклларининг сони 7 тага (тушунтириш олиш; божхонага оид бошқа ҳужжат ва (ёки) маълумотларни текшириш; божхона кўздан кечируви; божхона кўриги; шахсий кўрик; бинолар ва ҳудудларни кўздан кечириш; божхона аудити) қисқартилган (амалдаги Божхона кодексида божхона назорати шаклларининг сони 12 тани ташкил этади). "Божхона аудит" божхона назорат шакли баён этилган.

Божхона тўловларининг турлари қисмида ҳам ўзгариш мавжуд. Янги кодексда олиб киришда тўланадиган божхона божи; олиб чиқишда тўланадиган божхона божи; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; божхона йиғимлари белгиланган. Амалдаги кодексда эса олиб кириш (импорт) ва олиб чиқиш (экспорт) деб божхона божи алоҳида белгиланмаган.  

Янги кодексда "Хавфни бошқариш тизимининг қўлланилиш мақсадлари" ҳам аниқлаштирилган: божхона назоратининг самарадорлигини таъминлаш; хавф даражаси юқори бўлган соҳаларга эътибор қаратиш ва божхона органлари имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш; хавфларни имкон қадар камайтириш бўйича чоралар қўллаш учун зарурат бўлмаган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтилишини тезлаштириш ва соддалаштириш учун шароитлар яратиш.

"Божхона органлари хавфларни бошқариш тизимидан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларнинг зиммасига юклатилган бошқа турдаги назоратни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин", - дейилган лойиҳада.

Асосий мавзулар