07:54 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Локомотивный парк АО «Узбекистон темир йуллари» пополнится ещё на пять российских электровозов 3ЭС5К.

Россия Ўзбекистонга яна бешта электровоз етказиб беради

АО «Узбекистон темир йуллари»
Иқтисод
Ҳавола олиш
70 0 0

Йил бошида Россиядан 2 дона 3ЭС5К русумли янги электровозлар келтирилган эди. Иш фаолияти давомида мазкур электровоз мутахассислар томонидан муваффақиятли синовдан ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг локомотив парки жорий йил охирига қадар 3та, 2020 йилнинг биринчи чорагида яна 2та 3ЭС5К электровозлари билан тўлдирилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йил бошида Россия давлатидан 2 дона 3ЭС5К русумли янги электровозлар келтирилган эди. Иш фаолияти давомида мазкур электровоз мутахассислар томонидан муваффақиятли синовдан ўтказилди.

“Шу боис, асосан юк тортиш учун мўлжалланган локомотивдан яна 5та олиб келиш бўйича шартнома имзоланган”, - дейилади хабарда.

Замонавий юк электровози 1520 мм темир йўлларда юриш учун мўлжалланган бўлиб, 3та секциядан иборат. Ҳар бир секцияда 4та ғилдирак жуфтлиги ўрнатилган. Электровознинг тортиш кучи соатига 9840 кВт ташкил этган бўлса, Хитойдан келтирилган 1 та секцияли «Ўзбекистон» электровозининг тортиш кучи соатига 6000 кВт эди. Мазкур локомотив бошқаларга нисбатан жуда катта кучга эга. Шунингдек, бир соатлик минимал юриш тезлиги 49,9 км/с ни ташкил этади. Энг юқори юриш тезлиги 110 км/с. Электровоз қишнинг изғирин совуғида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам юришга мўлжалланган. Локомотив кабинаси барча тўлиқ компьютерлаштирилган бўлиб, машинист учун барча қулайликлар яратилган.

Асосий мавзулар