13:55 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54
Табло курса доллара в витрине операционной кассы

Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Иқтисод
Ҳавола олиш
Валюта айирбошлаш сиёсатидаги ўзгаришлар (9)
93010

Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди, бу нарх бозорда мустақил шаклланади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовга асосан хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 323,00 сўмга кўтарилиб, 9 384,00 сўм ташкил қилди.

Август ойи бошида Марказий банки ички валюта бозоридаги вазият бўйича баёнот бериб доллар курси ошишига ташқи ва ички омилларни сабаб қилиб кўрсатган эди.

Жумладан, жорий йил июл ойидан бошлаб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган баъзи мамлакатларда (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталарнинг қадрсизланиши тенденцияси кузатилмоқда, бу ўз навбатида, ички валюта бозоримиз иштирокчиларининг алмашув курси бўйича кутилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда.

Ички омиллар, асосан импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқлиги кўрсатилганди.

Мавзу:
Валюта айирбошлаш сиёсатидаги ўзгаришлар (9)

Асосий мавзулар