Нақд валюта банкларда қачон пайдо бўлади?

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишБанкноты номиналом 1 доллар США
Банкноты номиналом 1 доллар США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik мухбири нақд валютани қачон ва қайси банклардан сотиб олиш мумкинлигини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Бир неча банклар валютани бугундан сотишни бошлаган, қолганлари эртага сотишни бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Масалан, Ипак Йўли банки эрталабдан нақд валюта сотишни бошлаган. Уни сотиб олиш учун паспорт ва пул билан банк бўлимига келиш керак. Ипак Йўли банкида 1 долларни 9 450 сўмдан сотиб олинмоқда ва 9 350 сўмдан сотилмоқда.

Табло курса доллара в витрине операционной кассы в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди

Asia Alliance Bank айни дамда валюта айирбошлаш пунктларини тайёрламоқда. Улар нақд валюта алмаштиришга 21 августдан тайёр бўлишларини хабар қилишди.

Kapitalbank эса бугун соат 14:00 дан валюта айирбошлашга тайёр эканини хабар қилди. Лекин хизматдан ўз вақтида фойдаланиш учун банкка эртага келишни маслаҳат беришди. Хабарда айтилишига кўра, банкларда навбат катта эмас.

Эслатиб ўтамиз, бугун 20 августдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларига нақд валюта сотишга рухсат берди. Ундан ташқари бугундан бошлаб валюта курси Марказий банк томонидан белгиланмайдиган бўлди. Энди курслар сўров ва таклиф асосида бозор механизмлари ёрдамида белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0