09:07 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
В Муйнаке Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия.

Шавкат Мирзиёев: Кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қилса, Мўйноққа келиб кўрсин

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Иқтисод
Ҳавола олиш
262 0 0

Президент “Мўйноқ порлоқ текс” корхонаси фаолияти билан танишди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Мўйноқ порлоқ текс” корхонаси фаолияти билан танишди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Президентнинг ўтган йилги ташрифи давомида берилган кўрсатмалар асосида ҳукуматнинг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури қабул қилинган. Унда 2019-2021 йилларда жами 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. 

Қисқа вақт ичида қатор объектлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, 800 ўринли амфитеатр ва давлат хизматлари маркази қурилди, маданият маркази ва стадион, “Бозатау” овул фуқаролар йиғинидаги оилавий поликлиника реконструкция қилинди.

Июль ойида “Мўйноқ порлоқ текс” масъулияти чекланган жамият томонидан тикувчилик корхонаси ишга туширилди. 350 та иш ўрни яратилди.

Замонавий машиналар ўрнатилган мазкур корхона йилига 1 миллион дона тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирда чойшаб ва кўрпажилдлар, махсус иш формалари тикилмоқда. Шу ерда савдо дўкони ташкил этилган. Янги қурилаётган уйлардан корхона ишчилари учун хонадонлар ажратилган.

  • В Муйнаке Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия
    В Муйнаке Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия

1 / 5
© Пресс-служба президента Узбекистана.
В Муйнаке Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия

Шавкат Мирзиёев корхона фаолияти билан танишди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

“Мўйноқдаги ўзгаришларни, сизларнинг кўзларингиздаги розиликни кўриб жуда хурсандман. Бу – узоқ-узоқ ҳудудларга бориб қилаётган ишларимиз натижаси. Агар кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қиладиган бўлса, Мўйноққа келиб кўрсин”, - деди Мирзиёев.

Давлат раҳбари мутасаддиларга корхонани барқарор ишлатиш, маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Асосий мавзулар