14:56 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Солнечные панели

Энергия тежовчи ускуналар харид қилган шахсларга компенсация тақдим этилади

© Flickr/ ricketyus
Иқтисод
Ҳавола олиш
282 0 0

Қарор билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ўзбекистон президентнинг энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

- хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичлари (ўртача 200 литр) ўрнатилади;

- ностандарт газ-горелкали қурилмалари энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштирилади.

2020 йил 1 январдан:

-  жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

- қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;

- қуёш сув иситкичлар учун – 1,5 миллион сўмдан;

- газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.

Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқарилади

Қарор билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

Асосий мавзулар