Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПроверка долларов на подлинность
Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Марказий банк “Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор лойиҳасини тайёрлади.

Денежные купюры. Доллары США.  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда доллар курси пасайди, евро эса кўтарилди

Ҳужжат лойиҳасида Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори  билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган:

Хусусан, қарорнинг 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“5. Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади (чет эл валюталарини сотиш операцияси бундан мустасно) ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.”.

2-боб (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш) номидаги ва 6-банддаги (Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш банк раҳбарининг буйруғига асосан банкнинг тегишли таркибий бўлинмасига юклатилади) “валюта айирбошлаш операцияларини” деган сўзлар “нақдсиз шаклда чет эл валютасини сотиш операциясини” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Шунингдек, 471-банд билан тўлдириш:

“471. Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш операцияси резидент жисмоний шахс томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидаги миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади.”.

Барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0