09:50 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Презентация самого высокого в ЦА небоскреба в МДЦ Tashkent City

Тошкентда қурилаётган осмонўпар бинонинг номи эълон қилинди

© Sputnik . /Facebook/Tashkent City
Иқтисод
Ҳавола олиш
142440

Тошкент Cityда қурилиши бошланган биринчи осмонўпар бино 51-қаватдан иборат бўлиб, унинг баландлиги 266, 5 метр бўлади.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Тошкент Cityда қурилиши бошланган биринчи осмонўпар бинонинг номи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Марказий Осиёда энг баланд бўлиши кутилаётган бинонинг номи - Nestone, яъни "Биринчи уя" бўлади. Бино яратувчилари айтишига қараганда, ушбу ном бинода яшовчилар ва меҳмонлар учун - шинам ва хавфсиз жой маъносини англатади.

51-қават бўлиши кутилаётган  бинонинг баландлиги 266, 5 метр бўлади. Ушбу осмонўпар бинода киши 365 кун бинони тарк этмай яшаши мумкин бўлади. Унда офислардан ташқари, ресторанлар, спорт заллари ҳамда 746та люкс квартиралар бўлади. Ер остки қатламларида парковкалар жойлашади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион долларни ташкил қилади. Осмонўпар бино қурилишида ўзбекона урф-одатлар, миллий архитектура услублари ҳам инобатга олинган. Бинода каравот (топчан) қўйиш учун махсус жойлар ҳам бўлади, дейилган хабарда.

Murad Buildings ва Туркиянинг Ozguven компаниялари ҳамкорлигида қурилаётган бинодаги квартиралар нархи 14 сентябрда эълон қилинади ва шу кундан уларни сотиш бошланади.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Nestone - название небоскреба в Ташкенте

 

Асосий мавзулар