Хитой билан ҳамкорликда табиий газдан қимматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Александр Гращенков / Медиабанкка ўтишГранулы полипропилена
Гранулы полипропилена - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Хитой сармоялари ёрдамида табиий газдан полиэтилен ва полипропилен каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва Хитойнинг CITIC фонди умумий қиймати $1 млрд. Доллар бўлган инвестиция фонди ташкил қилишди, деб хабар қилмоқда Савдо ва инвестициялар  вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Савдо ва инвестициялар вазирлиги ҳамда Хитойнинг CITIC корпорацияси орасида умумий қиймати $1 млрд доллар бўлган ўзбек-хитой инвестиция фонди ташкил қилиш ҳақида битим имзоланди”, - дейилган вазирлик хабарида.

Ушбу келишув Хитойга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ташрифи олдидан имзоланди.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон-Хитой инвестицион фонди маблағлари устувор, кимё, нефт-кимё, нефт-газ соҳасида юқори технологияли лойиҳаларни тезкор амалга ошириш учун хизмати қилади. Яқин вақт ичида Савдо ва инвестициялар вазирлиги ушбу соҳада инвестициялар киритилиши керак бўлган корхоналар рўйхатини тайёрлаб тақдим этиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ва Хитойнинг CITIC Construction корпорацияси вакиллари Ўзбекистонда табиий газни чуқур қайта ишлаш технологияси - МТО (methanol to olefins) асосида табиий газдан қимматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишган эди.

Янгиликлар лентаси
0