14:28 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54
Мясо

Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши сабаблари маълум бўлди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
54211

Гўшт нархи ошишига сабаб, биринчидан - озуқа базаси етишмаслиги, иккинчидан - уни кўп истеъмол қилинаётгани - фермер хўжаликлар кенгаши раиси.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Ўзбекистон Фермер ва деҳқон хўжаликлари кенгаши раиси Актам Ҳайитов айтишига қараганда гўшт нархининг ошишига сабаб унинг кўп истеъмол қилинаётганида, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

“Гўшт нархи нега қимматлаб кетяпти деб ўйлайсизлар? Тўғри, озуқа етишмаслиги биринчи сабаб, иккинчидан, бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз. Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки, бунинг натижасида кўпгина касалликлар пайдо бўляпти. Буни “Америка касаллиги” дейишади, бу касаллик менда ҳам бор, ҳаммамизнинг танамизда ортиқча гўшт бор. Мен фақат гўштни айтмаяпман, овқатланиш маданиятимиз йўқ”, - деди Ҳайитов.

Ҳайитов шунингдек, Ўзбекистонда чорва ҳайвонлар сонини ошириш учун озуқа етишмаслик муаммосини ҳам кўтарди. Унинг сўзларига кўра, чора сонини оширишга озуқа майдонлари ва озуқабоп экинлар етиштирилаётган майдонлар камлиги ва ушбу соҳага етарли даражада эътибор берилмаётганини ҳам айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча 10 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган эди.

Асосий мавзулар