Президент муддатидан олдин солиқ олаётган раҳбарларни танқид қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раскритиковал руководителей секторов в Каракалпакстане
Шавкат Мирзиёев раскритиковал руководителей секторов в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев фақат йирик солиқ тўловчилардан муддатидан олдин олинган солиқлар ҳисобидан бюджетни тўлдираётган раҳбарларни танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бехзод Мусаев глава ГНК - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ юки камайтирилса ҳам бюджетга тушумлар 1,5 баравар ошди

Мажлисда давлат бюджетига тушумларни таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маълумотларга кўра ўтган 8 ойда бюджет тушуми кўрсаткичлари прогнозга нисбатан юқори бўлган. 

Шу билан бирга Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида кўп миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилмагани, қатор туман ва шаҳарлар раҳбарлари изланмай, йирик солиқ тўловчилар ҳисобига прогноз кўрсаткичларини бажаришда давом этаётгани танқид қилинди.

Шавкат Мирзиёев бюджет солиқ тўловларини прогноз асосида олдиндан бажариш қатъиян ман этилишини таъкидлади.   

Даромадларни оширишда фойдаланилмаган захираларни ишга солиш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ бўйича тушумларни таъминлаш, яширин иш ўринларини легализация қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари рўйхати эълон қилинди

Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш топширилди.

Тадбиркорлар, экспертлар ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирокида ўтказилган муҳокамаларда билдирилган таклифларни инобатга олиб, Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди. 

Видеоселекторда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди раҳбарлар ва ҳокимларнинг ҳисобот ва таклифлари эшитилди.

Йиғилишнинг тўлиқ баёноти билан президент матбуот хизмати саҳифасида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0