01:35 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Ўзбекистоннинг асосий молиявий ҳужжати муҳокамага қўйилди

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
94310

Молия вазирлиги мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжатини муҳокамага қўйди. Қонун лойиҳасида ташқи давлат қарзининг “чегара” миқдори белгиланди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Молия вазирлиги Ўзбeкистон Рeспубликасининг 2020 йил давлат бюджeти тўғрисида ва 2021-2022 йилларга бюджeт йўналишлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади.

Қонун лойиҳасида ташқи давлат қарзининг “чегара” миқдори белгиланди. Ҳозирга аниқ рақамлар йўқ.

Мақсадли дастурларни амалга ошириш учун давлат номидан янги ташқи қарзларнинг рухсат этилган миқдорлари чегараланган.

Ҳозирча ягона қарам қонун лойиҳасига киритилган - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасининг ҳажми 620 миллиард сўмни ташкил этади.

Лойиҳада захира жамғармаларининг маблағлари кутилмаган ва шошилинч ишларни, қўшимча харажатларни, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларини шакллантириш пайтида бўлмаган, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий инқироз ҳолатларида режалаштириш имкониятини молиялаштириш учун фойдаланилиши белгиланган.

Шу билан бирга қонун лойиҳасида янги тажрибани жорий этиш кўзда тутилган - Тошкентни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш харажатлари шаҳар бюджети ҳисобидан қопланади.

Ҳужжат 27 сентябргача муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар