04:02 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Франция компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станцияси қуради

© Мининвестиций
Иқтисод
Ҳавола олиш
292 0 0

Франциянинг Total Eren компанияси Самарқандда 100 МВтли қуёш электр станцияси қуради. Хорижий сармоядор станцияни бир йил ичида қуриб, фойдаланишга топширишни ваъда бермоқда.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Франциянинг Total Eren компанияси Ўзбeкистонда умумий қуввати 100 Мвт бўлган фотоэлeктр станциясини қурилишига 150 миллион еврогача инвестиция киритмоқда, деб хабар қилди Инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати.

“13 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги номидан вазир Сардор Умурзаков ва француз компанияси Total Eren томонидан ижрочи вице-президенти Фабьен Демол ўртасида Самарқанд вилоятида 100 МВтли фотоэлектр станциясини қуриш бўйича инвестиция келишуви имзоланди”, - дейилган хабарда.   

Хабарда айтилишига кўра, бу альтернатив энергетика соҳасида Ўзбекистон учун биринчи йирик лойиҳадир. Лойиҳа қурилиши 2020 йил бошида бошланиб 2021 йил 1 чорагида якунланади.

Фотоэлектр станцияни лойиҳалаштириш, қурилиши ва эксплуатация қилиш ҳамда ушбу жараёнларни молиялаштириш - Total Eren томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу битим учун дастлабки қадам 2018 йилнинг октябрида, Шавкат Мирзиёевнинг Франциягга бўлган ташрифи чоғида амалга оширилган эди.

Total Eren - қайта тикланадиган энергия соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Бугунги кунда компания 2400 МВт қувватли қайта тикланадиган энергия манбалари қурилиши учун сармоялар киритган.

Асосий мавзулар