04:49 07 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Здание компании Ucell

Ucellнинг Мегафон томонидан сотиб олингани тасдиқланмади 

Ucell
Иқтисод
Ҳавола олиш
230 0 0

Ucell Россиянинг Мегафон компанияси томонидан сотиб олингани ҳақидаги хабарлар ҳозирча тасдиқланмади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ucell компанияси Россиянинг Мегафон компанияси томонидан сотиб олингани ҳақидаги хабарлдар тасдиқланмади. Бу ҳақида  компания матбуот котиби Бахтиёр Насимов Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда хабар қилди.

Бироз олдин маҳаллий нашрларда, компания ички манбааларига асосланган ҳолда Ucell компанияси Megafon томонидан сотиб олингани ва у ерда аллақачон қайта жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ана шундай хабарлар биринчи маротаба пайдо бўлаётгани йўқ. 2017 йилнинг октябрь ойида ҳам бизнесмен Алишер Усмонов ушбу компанияни сотиб олиши мумкин деган хабарла пайдо бўлган эди.

Ucell бренди Ўзбекистонда илк бор 2008 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда Швециянинг TeliaSonera компанияси маҳаллий Coscom оператори асосида янги бренд яратган эди. Бугун компания абонентлари сони 7,1 миллиондан ошди. 2018 йилда TeliaSonera Ucellни қарзлари билан бирга Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига 215 миллион долларга сотган эди. 

Мегафон – Россиянинг энг йирик уяли алоқа оператори бўлиб бугунги кунда унга Россия мобил алоқа бозорининг 30 %дан ортиғи тўғри келади. Шу билан бирга компания Россия ҳудудида энг биринчилардан бўлиб 4G алоқа стандартига ўтиб энг юқори тезликда интернет хизмати кўрсата бошлаган эди.

Асосий мавзулар