03:39 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

"Татнефть" Ўзбекистонда илк бор АИ-100 маркали бензин сотишни бошлади

© Sputnik / Максим Богодвид
Иқтисод
Ҳавола олиш
351 0 0

Тошкентда очилган янги Татнефть АЁҚШда АИ-100, АИ-95, АИ-92, АИ-80 маркали бензинлари ва  дизель ёнилғиси сотилади. 

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Россиянинг "Татнефть" компанияси Тошкентнинг гавжум туманларидан бирида ўзининг биринчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасини очди ва у ерда юқори октанли АИ-100 бензинини сотишни бошлади деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бу компаниянинг Ўзбекистонда биринчи ва дунёда иккинчи етакчи АЁҚШи бўлади. Бу ерда Ўзбекистонда илк бор юқори октанли АИ-100 бензини савдога чиқарилади”, - деди ёнилғи қуйиш шахобчаси очилиш маросимида Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов.

Шунингдек Тошкентда очилган янги шахобчада АИ-95, АИ-92, АИ-80 маркали бензинлари ва  дизель ёнилғиси сотилади. 

Бироз олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йил охирига қадар Ўзбекистонда 22та “Татнефть” ёнилғи қуйиш шахобчалари пайдо бўлади, деб хабар берган эди.   

Эслатиб ўтамиз, “Татнефть” Ўзбекистон ёнилғи бозорига кириб келган учинчи компания бўлди. 2018 йил январида Тошкентда “Газпром” ёнилғи қуйиш шахобчаси, март ойида эса “Лукойл” АЁҚШи очилган эди.

Асосий мавзулар