15:24 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Иқтисод
Ҳавола олиш
39420

Бухорода биринчи шамол электр станциясининг мачталари қурилди ва уларда шамол тезлигини ўлчаш бошланди.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Бухоронинг Ғиждувон туманида қайта тикланадиган энергия манбаи – шамол электр станцияси қуришнинг биринчи босқичи – ШЭСнинг мачталарини ишга тушириш ва шамол тезлигини ўлчаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Шамол тезлигини ўлчаш қурилмалари баландлиги 120 метрга тенг. Ўрганишлар ниҳоясига етиши билан ана шу баландликда лойиҳанинг биринчи навбат босқичида ҳар қайсисига 35 метр ўлчамдаги учтадан йирик паррак ўрнатилган бир неча ўнлаб мачта-қурилмалар қурилади.

Биринч босқичда лойҳа қуввати 500 (МВт) мегаватга тенг бўлади. Шамол электрстанциясининг лойиҳа қиймати 240 миллион АҚШ долларига тенг дастлабки навбати 2020 йилнинг кузида ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. У нафақат  Ғиждувон, балки бошқа қатор туманларни электр энергияси билан барқарор таъминлайди.

Бу шамол электр станцияси қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи бўлиб, келажакда унинг қувватини 1500 мегаваттга етказиш режалаштирилган. Киритиладиган сармоя миқдори 1,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 2019 йилнинг март ойиа Бухорода бўлиб ўтган “Бухара инвестмент форум – 2019” халқаро анжумани доирасида асос солинган эди. Ўшанда вилоят ҳокимлиги ва “Лиаонин лидер” корпорацияси президенти Чжан Юйлян ўртасида меморандум имзоланган эди.

Асосий мавзулар