16:19 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Иқтисод
Ҳавола олиш
164721

Биринчи октябрдан, автомобил саноатига берилган барча имтиёзлар бекор қилинганидан сўнг нархлар ошадими – “Ўзавтосаноат” жавоби.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Маълумки, 1 октябрдан бошлаб “Ўзбекистон” автомобил соҳасига тақдим этилган барча имтиёзларбекор қилинади. Хўш, шундан сўнг автомобиллар нархи ошадими?

“Ўзавтосаноат” раиси Шавкат Умурзоқов Спутник мухбирининг саволларига жавоб берди.

Биз ушбу янги қонун кучга киришини кутмасдан, автомобиллар таннархларини тушириш ҳаракатларини бошлаб юборганмиз. Ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва коррупция ҳолатларини йўқотиш эвазига автомобилларни ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада камайтиришга эришдик, - дейди Умурзоқов.

Ундан ташқари автомобил соҳасида нарх туширишнинг энг асосий услуби – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сонини оширишдир. Яъни ишлаб чиқарилаётган автомобил сони қанча кўп бўлса – унинг таннархи шунча арзон бўлади.

Албатта, бугун бир дона автомобил билан бозорни эгаллаб бўлмайди. Шунинг учун дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари бир хил платформада 3-4тагача автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳаракат қилишмоқда.  Шундай қилиб автомобил нархини тушириш мумкин.

Ушбу қоидага амал қилган ҳолда, биз ҳам бир хил платформада кўпроқ автомобил ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Масалан, биз ҳозир GMдан олган 3та платформада 5та автомобил ишлаб чиқараяпмиз. 5 йилдан кейин уларни фейслифт қилиш мумкин, бу 10та автомобил дегани.  

Маълумки, бир платформада ишлаб чиқарилаётган автомобилнинг эҳтиёт қисмлари 40-50 %гача бир хил бўлади. Демак биз бир хил деталларни кўпроқ миқдорда ва арзонроқ сотиб олишимиз мумкин.

Ундан ташқари биз ишлаб чиқараётган моделларни GM глобал модел деб эълон қилди, демак улар дунё бўйлаб 2-3 миллион дона ишлаб чиқарилади. Бу - эҳтиёт қисмларни янада арзонроқ сотиб олиш имкони пайдо бўлади дегани.  

Учинчидан, локализация даражасини ошириш. Бугунги кунда биз аллақачон 50% локализация даражасидан ўтиб кетганмиз. Келажакда локализация даражасини 90%гача етказишни ният қилганмиз, лекин ҳамма нарсани Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг иложи йўқ ва иқтисодий асосланмаган.

Биз бугунги кунда Ўзбекистон ичида ишлаб чиқариш мумкин бўлган барча эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқармоқдамиз. Айрим эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ – масалан, хавфсизлик ёстиқчаларини. Турли сабабларга кўра уларни дунёда фақат 3та компания ишлаб чиқарар экан.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, "Ўзавтосаноат" АЖ раиси Шавкат Умурзоқов юқорида амалга оширилган чоралар туфайли автомобиллар нархини имкон қадар ўзгаришсиз ушлаб қолишни ваъда берди. Шу билан бирга компания маҳсулот таннархини туширишда давом этишини ҳам маълум қилди.

 

Асосий мавзулар