Ўзбекистонда 1 октябрдан банкоматлар валюта беришни тўхтатади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишБанковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 1 октябридан бошлаб хорижий валютани фақат банк кассалари орқали ечиб олиш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистон банклари 1 октябрдан бошлаб банкомат орқали валюта беришни тўхтатади. Банкоматлар фақат сўм беради, валютани эса - банк кассалари орқали олиш мумкин бўлади. Бу ҳақида Ипак йўли банкининг расмий хабарида айтилган.

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб халқаро тўлов тизимлари (VISA, MasterCard va UnionPay) карталарига хизмат кўрсатувчи барча банкоматларда пластик карточкалардан нақд пулларни фақат миллий валютада олиш мумкин.

Ушбу банкоматларни босқичма-босқич қайта созлаш зарурати туфайли 24 сентябрдан бошлаб баъзи банкоматлар нақд пулни миллий валютада берадилар.

Работа Сбербанка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи валюта алмаштирувчи банкомат ишга тушди

Банкоматлар нақд хорижий валютани алмаштириш ва банк томонидан чиқарилган халқаро пластик карталарни тўлдириш учун АҚШ долларларида банкноталарни қабул қилишни давом эттиради, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига биноан, Республика ҳудудида амалга оширилаётган барча ҳисоб-китоблар, товар ва маҳсулотлар учун тўловлар – миллий валютада амалга оширилиши керак.

Иккинчидан, кўплаб ривожланган мамлакатларда банкоматлар орқали, яъни пул олаётган кишининг шахси аниқланмаган равишда, миллий валютадан бошқа валютада катта миқдорда пул ечииб олиш таъқиқланган. Одатда, ушбу таъқиқ – ноқонуний даромадларни ювиш ва террорчиликка қарши кураш билан изоҳланади.

Янгиликлар лентаси
0