Энергетика вазирлиги соҳага Европадан топ-менежерларни жалб қилади

© МинэнергоМинэнерго привлечет топ-менеджеров из ЕС для управления отраслью
Минэнерго привлечет топ-менеджеров из ЕС для управления отраслью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Раҳбарлик лавозимларига юқори малакали ва кенг тажрибага эга европалик экспертларни жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг ўзаро боғлиқлик масалалари бўйича элчиси Романа Влахутин билан бу борада музокаралар ўтказди, хабар қилади Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати

Вазирлик соҳада кадрларни тайёрлаш ва тармоқдаги корхоналарнинг бошқарув ўринларини европалик етакчи мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Европа Иттифоқи томонидан грант маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Томонлар ЕИнинг молиявий грантлар ёрдами бўйича лойиҳа таклифлари тўпламини шакллантирдилар. Қолаверса,  Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашда ҳам европалик ҳамкорларнинг яқиндан кўмак кўрсатиши назарда тутилмоқда. 

Ветровые электростанции в поселке Мирный в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Замонавий энергия: Ўзбекистонда шамол электр станциялар қурилади

Шу жумладан, истиқболли йўналишлар ва таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳни тузиш, хусусан, Энергетика вазирлиги корхоналарига маслаҳатчилар сифатида, шунингдек, раҳбарлик лавозимларига ўтиш давридаги энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасида тажрибага эга европалик экспертларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Ҳозирда Ўзбекистон энерготизимида умумий қуввати 12,4 ГВт.дан зиёд бўлган 48 та электр станция, шу қаторда, умумий қуввати 10,6 ГВт.дан таркиб топган 10 та иссиқлик электр станцияси фаолият юритмоқда. Электрик энергиянинг қолган қисми, “Ўзбекгидроэнерго” тузулмасига кирувчи ГЭСлар ҳамда саноат корхоналарининг автоном иссиқлик электр станциялари томонидан ишлаб чиқилади. Республикада электр энергияни ишлаб чиқишда мавжуд бўлган салоҳият – 60 млрд. киловатт-соатни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0