16:43 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
213 0 0

Энергетика вазирлиги криптовалютачилардан 3 баравар кўпроқ тўлов олмоқчи. Айримлар буни "олтин тухум қўядиган товуқдан шўрва пиширишга" ўхшатди.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ўзбекистонда криптовалюта бизнеси билан шуғулланаётган майнерлар электр учун уч баравар қиммат тўлайди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қарор лойиҳасида айтиб ўтилган.

“Криптовалюта ва майнинг билан шуғулланаётган фойдаланувчилар, уланган қувватдан қатъий назар электр энергияси учун белгиланган тарифга - 3,0 миқдорида оширувчи коэфицент қўлланган ҳолда тўлайди”, - дейилган янги қарор лойиҳасида.

Янги қонун остида қолдирилган изоҳларга кўра, Ўзбекистонда криптовалюта соҳаси жуда суст ривожланган. Лекин ушбу иш билан шуғулланаётган бир-иккита энтузиастлар бор. Улар улкан катта ресурс ёки инвестиция талаб қилмаган ҳолда, Республикага валюта киритиши мукин.

Криптовалютачиларни қўллаб-қувватлаб, сонини кўпайтириш ўрнига, Энергетика вазирлиги “биткоин туғадиган товуқдан шўрва қилмоқчи”, - деб ёзади Martin Bear исмли фойдаланувчи.

Эслатиб ўтамиз, International Business Times эълон қилган статистикага мувофиқ Ўзбекистон - криптовалюта майнинги учун энг арзон мамлакатлар учлигига кирган. Ўзбекистонда 1 биткоин ишлаб топиш таннархи – 1790 долларни ташкил қилади. Ушбу рейтингда 1 ўринда Венесуэла – 531 доллар, иккинчи ўринда Тринидад и Тобагода – 1190 доллар.

Бугунги кунда 1 биткоиннинг биржадаги нархи эса - 7800 долларни ташкил қилади. Россияда 1 биткоин ишлаш ўчун ўртача 

Асосий мавзулар