Ўзбекистонлик ишбилармонлар делегацияси Россияга ташриф буюради

Россия и Узбекистан расширяют сотрудничество в культурно-гуманитарной сфере
Россия и Узбекистан расширяют сотрудничество в культурно-гуманитарной сфере - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистоннинг йирик компаниялари вакилларидан иборат делегация яқин кунларда Россиянинг Новгород вилоятига ташриф уюштириши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Новгородлик бир гуруҳ ишбилармонларнинг куни кеча Ўзбекистонга ташрифи якунидаги келишувларга кўра, жорий йил октябрь ойида ўзбекистонлик бизнесменларнинг Новгород вилоятига сафари кутилмоқда. Бу ҳақда ушбу вилоят ҳукумати раҳбари ўринбосари Евгений Богданов хабар қилди, дейилади РИА Новости хабарида.

“Ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокидаги миссиянинг Новгород вилоятига ташрифини октябрь ойига режалаштирдик. Биз муайян тармоқларда, жумладан, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ёғочни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги кабиларда ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз”, - деди россиялик ишбилармонлар делегацияси раҳбари Е.Богданов сафар якунидаги мулоҳазаларида.  

Ушбу Россия бизнес-миссиянинг Ўзбекистонга сафари РФ Инвестициялар сиёсати вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва Экспортни қўллаб-қувватлаш Новгород маркази томонидан ташкиллаштирилди.

Октябрь ойида иккинчи Россия-Ўзбекистон форуми ўтказилади

Новгороддан Ўзбекистонга асосан қоғоз, картон ва ундан тайёрланадиган буюмлар, ёғоч-тахта ва ёғоч буюмлари, кулолчилик буюмлари, тош, гипс ва цементдан бўлган буюмлар ҳамда электрик машиналардан таркиб топган маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилган.

Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш режасини тасдиқлади

Ўзбекистондан Новгород вилоятига эскпорт қилинадиган маҳсулотлар қаторида эса каучук, резина ва резина буюмлари, пластмасса ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар, бошқа қимматбаҳо бўлмаган металлар, электрик машиналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари кабилар ўрин топган.

Новгород вилояти ҳудудида ҳозирда ўзбек капитали иштирокидаги саккизта корхона ўз фаолиятини юритмоқда. Машиналар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи савдоси; турар жой ва жамоат биноларининг қурилиши; медицина соҳасидаги маҳсулотлар ва ёғоч қурилиш конструкцияларини ишлаб чиқиш; озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш кабилар ушбу корхоналарнинг асосий фаолият турлари жумласидандир. 

Янгиликлар лентаси
0