13:36 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Автомобильное движение в Ташкенте

Бетон йўллар Ўзбекистонда ўзини оқлайди – эксперт

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
210 0 0

Бетон йўллар қурилиши асфальт йўлга қараганда қимматроқ бўлсада, уларнинг хизмат қилиш муддати ҳам 2-3 баравар кўпроқ.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Россия Транспорт вазирлиги Жамоат кенгашининг собиқ вакили, "Межрегионавтотранс" ассоциацияси раиси Сергей Храпач айтишига қараганда Бетон йўллар Ўзбекистонда ўзини оқлайди.

Умуман олганда асфальт ва бетон йўлларнинг таркиби бир хил моддалардан ташкил топган, фарқи  фақат боғловчи моддада, дейди эксперт. Асфальт йўллардан боғловчи модда битум бўлса, бетон йўлларда бу – цемент.

Бетон йўллар асфальт йўлларган қараганда 2 баравар қиммат, лекин уларнинг хизмат муддати ҳам 40-50 йилгача етиши мумкин. Асосийси ушбу йўллар қурилиш технологиясини бузмаслик керак. Эксперт фикрига кўра, йўлнинг остки ва устки қатламларига турлича бетон маркалари ишлатилиши керак.

Бетон йўллардан, одатда, кундузги ва тунги ҳамда ёзги ва қишги ҳароратлар кескин фарқ қиладиган иқлимли мамлакатларда фойдаланилади. Дунёда биринчи бетон йўл АҚШда 20 аср бошида қурилган. Удан сўнг Германияда. Бирлашган Араб Амирликларида ҳам жуда кўп миқдорда бетон йўллар мавжуд, дейди эксперт.

Асосий мавзулар