23:18 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Калькулятор и купюры американских долларов

Валюта курси йил охирига қадар жиддий ўзгармайди – Марказий банк

© Sputnik / Виталий Тимкив
Иқтисод
Ҳавола олиш
206 0 0

Валюта курсини белгилаш тартиби янги бозор шароитларга мослаштирилгани туфайли, йил охирига қадар у жиддий ўзгармайди - Марказий банк.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ўзбекистон миллий валютаси курси йил охирига қадар жиддий ўзгармайди, деб хабар қилмоқда Марказий банк.  

“Август ойида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида алмашув курсининг янги бозор шароитларига мослаштирилишидан сўнг сентябрь-октябрь ойларида валюта биржасида алмашув курси динамикасининг барқарорлиги кузатилиб, макроиқтисодий шароит ва омилларни инобатга олган ҳолда йил якунига қадар кескин ўзгариши кутилмаяпти”, - дейилган банк ҳисоботида.  

Эслатиб ўтамиз, август ойида Марказий банк валюта курсини давлат бошқарув органи томнидан томонидан эмас, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, валюта биржасида белгилаш ҳақида фармон чиқарган эди.

Хабарда шунингдек, 2019 йилнинг 9 ойида  миллий валюта курси АҚШ долларига нисбатан 13%га пайсайгани айтиб ўтилган. Хусусан, доллар курси январ ойида 8334 сўмдан сентябр ойида 9457 сўмгача кўтарилган.

Асосий мавзулар