22:38 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Чет элдан Ўзбекистонга юборилган валюта ҳажми 18%га ошди – Марказий банк

© Sputnik / Алексей Сухоруков
Иқтисод
Ҳавола олиш
24910

Ўзбекистонга юборилган валюта ҳажми 18%га, ички бозорда валюта айланмаси 30 % ошди – Марказий банк.  

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ушбу йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда халқаро пул ўтказмалари умумий ҳажми - 5,2 миллиард  долларга етди. Шундан 4,5 млрд. $ - жисмоний шахслардан Ўзбекистонга келиб тушган пуллар  ва 0,8 млрд $ – хорижга юборилган пуллар, деб хабар қилмоқда Марказий банк.

“Халқаро пул ўтказмалари орқали республикамизга кириб келган валюта маблағлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18% га ошди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январь-сентябрь ойида Ўзбекистонда юборилган валюта миқдори 3,8 мрлд. Долларни ташкил қилган эди.

Марказий банк
Халқаро пул ўтказмалари ва ички бозорда валюта айирбошлаш ҳажми

Шунингдек, Марказий банк Ўзбекистон ички валюта бозори 2019 йилнинг 9 ойида 1,3 баравар ўсганини хабар қилди.

“2019 йилнинг 9 ойи давомида ички валюта бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган валюта олди-сотди операцияларининг жами айланма ҳажми 24,3 мрлд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга (18,3 мрлд. долл.) нисбатан 1,3 баробарга ошди”, - дейилган хабарда.

Банк хабарида айтилишига кўра, ички бозорда валютага бўлган талаб (7,7 млд) таклифдан (4,8 млрд) кўра кўпроқ бўлгани туфайли Марказий банк томонидан қўшимча валюта интервенциялари бўлиб турган. 

МБ
Ички бозорда хорижий валютага талаб ва таклиф миқдори

Асосий мавзулар