18:55 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Узбекская валюта - сум

Грант маблағларини жалб қилган ходимлар рағбатлантирилади

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
182 0 0

Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, Фармонга кўра, давлат органлари қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган грантларни ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва донорлар билан ҳамкорлик қилиш дастурларига киритган ҳолда жалб этади.

Фармон билан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Комиссиясининг техник кўмагини мувофиқлаштириш бюроси (ЎзБюроКЕС) тугатилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Ташқи беғараз кўмакни мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб:

- Ўзбекистон Республикасига донорлар делегациялари ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;

- грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;

- грант олувчилар ҳар чоракда  олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;

- давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ҳодимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.

Асосий мавзулар