00:36 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Ўзбекистон Alibaba Group билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

© MITC
Иқтисод
Ҳавола олиш
24210

Alibaba Group Ўзбекистонга Хитойнинг йирик компаниялари билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Бугун, 13 октябр куни Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Хитойнинг Alibaba Стратегик ҳамкорлик марказининг илмий татқиқотлар институти Бош котиби, Син Ченг билан учрашди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

“Учрашувнинг асосий мақсади – Хитойнинг йирик компаниялари билан ҳамкорлик ишларини янада кенгайтириш. Хусусан, электрон тижоратни ривожлантириш ва b2b онлайн платформани яратиш (маркетплейс) масалалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.   

Alibaba— интернет тижорати бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Бугунги кунда компания капитализацияси 500 миллиард долларни ташкил қилади.

Асосий мавзулар